Ўзбекистон ҳукумати Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш доирасида 11 давлат билан музокараларни якунлади, улардан 9 таси бозорга кириш бўйича музокараларни якунлаш тўғрисидаги протоколларни имзолади.
Сенаторлар Ўзбекистондаги бир қанча қонунларни Жаҳон савдо ташкилотининг «Интеллектуал мулк ҳуқуқларининг савдо йўналишлари бўйича Битим» талабларига уйғунлаштириш кўзда тутилган қонунни маъқуллади.
Вазирлар Маҳкамаси томонидан Қонунчилик палатасига миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш назарда тутилган қонун лойиҳаси киритилди. Лойиҳа Саноат, қурилиш ва савдо масалалари қўмитаси ва тегишли вазирлик ҳамда идоралар вакиллари билан биргаликда такомилига етказилмоқда.
Ўзбекистон президенти Нью-Йоркда Жаҳон савдо ташкилоти бош директори билан учрашиб, ташкилотга аъзо бўлиш бўйича ишларни муҳокама қилди. Унда ишчи гуруҳ йиғилишига тайёргарликни тезлаштириш, мутахассислар малакасини ошириш ва қонунчиликни ЖСТ талабларига уйғунлаштириш юзасидан келишувга эришилди.
«Яқин орада ЖСТга тўлақонли аъзо бўлиш Ўзбекистон иқтисодиётини либераллаштириш йўлидаги устувор йўналишлардан биридир», — деди Шавкат Мирзиёев БМТ Бош ассамблеясидаги нутқида.
Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини тезлаштириш учун президентнинг ЖСТ масалалари бўйича махсус вакили лавозими жорий этилиб, унга Азиз Урунов тайинланди. 1 июлдан бу ташкилотнинг қоидаларига мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тақиқланади.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг